Иқтисодиёт | 08:53 / 05.11.2025
1704
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 9,9 млн тонна сабзавот етиштирилди: Андижон ва Самарқанд пешқадам

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 9,9 млн тонна сабзавот етиштирилган. Ҳажмнинг қарийб 61 фоизи Андижон, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Фото: iStock

Ҳудудлар кесимида сабзавот етиштириш ҳажми қуйидагича:

  • Андижон вилояти — 1,4 млн т;
  • Самарқанд вилояти — 1,4 млн т;
  • Фарғона вилояти — 1,1 млн т;
  • Сурхондарё вилояти — 1,1 млн т;
  • Тошкент вилояти — 1,0 млн т;
  • Бухоро вилояти — 939 495 т;
  • Наманган вилояти — 719 068 т;
  • Қашқадарё вилояти — 539 570 т;
  • Хоразм вилояти — 491 698 т;
  • Жиззах вилояти — 371 010 т;
  • Навоий вилояти — 268 873 т;
  • Сирдарё вилояти — 255 800 т;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 247 801 т;
  • Тошкент шаҳри — 854 т.

Андижон ва Самарқанд вилоятлари етакчи бўлиб, ҳар бири 1,4 млн тоннадан ҳосил берган. Кейинги ўринларда Фарғона ва Сурхондарё (ҳар иккаласи 1,1 млн т), шунингдек Тошкент вилояти (1 млн т) қайд этилган. Энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (854 т).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид