Ўзбекистон | 10:13 / 06.11.2025
1970
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратурада Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади

Президентнинг ПФ–204-сон (03.11.2025) фармонига мувофиқ, прокуратура тизимида рақамлаштиришни жадаллаштириш мақсадида Бош прокуратура таркибида Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади. Марказ тергов ва прокурор назорати жараёнларига IT ечимларини жорий қилиш, ахборот тизимларини интеграция қилиш ва киберхавфсизликни кучайтириш билан шуғулланади.

Фото: ЎзА

“Рақамли прокуратура – 2030” стратегияси доирасида қуйидаги янгиликлар амалга оширилади:

  • E-tergov ахборот тизими ишга туширилиб, жиноят ишларини юритиш жараёнлари тўлиқ электрон форматга ўтказилади;
  • суд экспертизаси онлайн тарзда тайинланади; моддий зарарларни ҳисобга олиш ва ундириш бўйича мониторинг йўлга қўйилади.

2026-2027 ўқув йилидан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 4 йиллик “Киберҳуқуқ” бакалавриат йўналиши очилади.

Рақамли технологиялар маркази прокуратура органларида IT инфратузилмасини ривожлантириш, тизимлараро интеграция, маълумотлар хавфсизлиги ва фойдаланувчи қўллаб-қувватлаш хизматларини марказлаштиради.

Ушбу чора-тадбирлар тергов жараёнларининг шаффофлиги ва тезкорлигини ошириш, маълумот алмашувида инсон омили ва қоғозбозликни камайтириш ҳамда фуқаролар мурожаатлари ва иш юритишда самарадорликни таъминлашга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид