Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 13:30 / 06.11.2025
13795
1 дақиқада ўқилади
Наманган, Самарқанд, Ургут — аҳоли сони бўйича биринчи учлик
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 069 116 кишини ташкил этди. Аҳолиси энг кўп ҳудудлар учлиги — Наманган шаҳри, Самарқанд шаҳри ва Ургут тумани.
Фото: youngcrafters.uz
Қўмита тақдим этган рўйхатга биноан, аҳолиси энг кўп бўлган топ-10 туман-шаҳар қуйидагича:
- Наманган шаҳри — 724 911 киши;
- Самарқанд шаҳри — 603 980 киши;
- Ургут тумани — 582 613 киши;
- Андижон шаҳри — 501 131 киши;
- Денов тумани — 438 066 киши;
- Олмазор тумани — 416 838 киши;
- Паст Дарғом тумани — 398 063 киши;
- Юнусобод тумани — 391 075 киши;
- Шайхонтоҳур тумани — 372 674 киши;
- Асака тумани — 366 746 киши.
Кузатишлар аҳоли сони юқори ҳудудлар орасида йирик шаҳарлар билан бир қаторда айрим туманлар ҳам юқори ўринларни эгаллаётганини кўрсатади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:59
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
09:37 / 19.05.2026
Ўзбекистонга энг кўп Россиядан кўчиб келинмоқда
09:31 / 16.05.2026