Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия–Бразилия–Канада: ўрмон секторидаги глобал етакчилар
Ер қуруқлик юзасининг деярли учдан бир қисмини ўрмонлар қоплайди. Улар нафақат қимматбаҳо ресурс, балки экология ва барқарор экотизим учун ўта муҳим. Инфографика қайси мамлакатларда ўрмонлар кўпроқ эканини кўрсатиб беради.
Global Forest Resources Assessments маълумотларига кўра, энг кўп ўрмонлар Россияда — 833 миллион гектар. Бу дунёдаги барча ўрмонларнинг тахминан 20 фоизига тўғри келади.
Иккинчи ўринни Бразилия эгаллаган — бу ерда 486 миллион гектар ўрмон мавжуд. Кейин Канада — у ерда ўрмонлар 369 миллион гектар майдонни эгаллайди.
Топ-5ликка, шунингдек, АҚШ (309 миллион гектар) ва Хитой (227 миллион гектар) кирган. Демак, биринчи беш давлат ҳиссасига жаҳон ўрмонларининг ярмидан кўпи тўғри келади.
Ўнталикка Конго Республикаси, Австралия, Индонезия, Ҳиндистон ва Перу ҳам кирган. Европада эса, Россиядан ташқари, энг кўп ўрмон Швецияда — деярли 28 миллион гектар. Жаҳон рейтингида бу мамлакат 22-ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
00:26
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026