Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охири ҳаво нисбатан илиқ бўлиши кутилмоқда
Совуқ ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан аста-секин чекинмоқда. Ҳаво ҳарорати дам олиш кунлари кундузи +14…+17 даражагача, мамлакат жанубида эса +18…+20 даражагача кўтарилади.
Келаётган кунларда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массалари чекинишда давом этади, деб хабар қилди Ўзгидромет. Ҳарорат аста-секин кўтарилади.
Жума куни кундузи ҳаво +10…+12, якшанба куни эса +14…+17, жанубда эса +18…+20 даражагача исийди.
Кечалари ҳам ҳаво ҳарорати нисбатан баландроқ бўлади, ҳудуднинг катта қисмида у мусбат даражани кўрсатади. Кечаси ва эрталабки кучсиз совуқлар асосан республиканинг шимолида ва чўл зонасида сақланиб туради.
Тошкент шаҳрида жума ва дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол кучсиз бўлади.
Ҳаво ҳарорати 7 ноябрда +10…+12 даража, 8–9 ноябр кунлари +14…+16 даража атрофида бўлади. Кечаси +1…+3 даража илиқ ҳарорат кузатилади.
Мавзуга оид
08:49 / 30.06.2026
Ўзгидромет: июл ойида Ўзбекистонда кучли иссиқлар кутилмоқда
15:36 / 29.06.2026
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда
12:27 / 26.06.2026
Ҳафта охирида ўзгарувчан ҳаво кузатилади
20:01 / 22.06.2026