Жамият | 08:45 / 08.11.2025
2607
1 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳартрансхизмат» талаб юқори йўналишга қўшимча автобуслар чиқарди

Йўловчиларга кўрсатилаётган жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш ва паркдан мақсадли фойдаланиш мақсадида 152-сонли «Молия лицейи — Чорсу савдо маркази» автобус йўналиши бўйича хизмат кўрсатиш тартиби янгиланди. 2025 йил 8 ноябрдан ушбу йўналишга хизмат кўрсатиш «8-Автобус саройи» филиалидан «5-Автобус саройи» филиалига ўтказилди, ҳаракат жадваллари сони 1 тадан 6 тага оширилди.

Фото: Kun.uz

Йўналиш рақами ва номи: 152 — «Молия лицейи — Чорсу савдо маркази». Амалдаги санаси: 8 ноябр 2025 йилдан. Оператор алмашинуви: «8-Автобус саройи» → «5-Автобус саройи». Йўналишдаги рейслар сони сони 1 тадан 6 тага кўпайтирилди.

Йўналишда қўшимча автобуслар чиқарилиши натижасида:

  • пик соатларда ташиш қуввати ошади, бекатлардаги тўпланиш камаяди;
  • кутиш вақтлари қисқаради, сафарни режалаштириш осонлашади;
  • йўналиш барқарорлиги яхшиланади, техник ва диспетчерлик ресурслари 5-Автобус саройи орқали жамланади.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид