Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Neuralink бемори самолётни фикр кучи билан бошқарди
Америкалик Алекс Конли — орқа мия жароҳати сабаб ҳаракатлана олмайдиган бемор — Neuralink чипи ёрдамида самолёт моделини фикр кучи билан бошқаришни ўрганди.
Аввал у робот қўлни бошқара олган бўлса, энди миясидаги имплант орқали ўз онгини бошқарув тизимига улаб, мураккаброқ вазифани бажарди.
Neuralink ҳозирга қадар бундай имплантни 12 беморга ўрнатган. Улар фикр орқали компютер ўйинларини ўйнашлари ёки турли электрон қурилмаларни бошқаришлари мумкин.
Бу технология мия ва компютер ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқа имкониятини кенгайтириб, келажакда ногиронликни камайтириш ва инсон–техника интеграциясига йўл очади.
Мавзуга оид
09:46 / 04.05.2026
Сунъий интеллектга асосланган «дўстона» чатботлар камроқ ишончга лойиқ – тадқиқот
20:05 / 28.04.2026
Ноутбукдан аккумуляторсиз фойдаланса бўладими?
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
18:51 / 23.04.2026