Ўзбекистон | 10:46 / 10.11.2025
4113
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилишда давом этади

«Ўзгидромет»га кўра, яқин кунларда Ўзбекистон ҳудудида аста-секин ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат кечки вақтларда +4…+7, кундузи +17…+20 даражагача кўтарилади. Республиканинг аксарият қисмида қуруқ ҳаво сақланиб туради.

Фото: Kun.uz

Душанба ва яқин кунларда Ўзбекистон ҳудудида аста-секин ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Ҳарорат 1011 ноябр кунлари кечаси ва эрталаб 0…+3 даража, кундузи +13…+16 даража бўлади.

Ҳафта ўртасидан бошлаб ҳаво ҳарорати кечки ва тонгги вақтларда +4…+7 атрофида бўлади, кундузи эса +17…+20 даражагача кўтарилади.

Республика ҳудудининг аксарият қисмида қуруқ ҳаво сақланиб туради. Фақат 1011 ноябр кунларида Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (қор, ёмғир) ёғиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 10−11 ноябрда кечаси +2…+4 даража, кундузи +13…+16 даража, 1214 ноябр кунлари кечаси +4…+7 даража, кундузи +17…+20 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид