Иқтисодиёт | 15:01 / 10.11.2025
2054
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1000 аҳолига 32,1 тадбиркорлик субъекти тўғри келади. Ҳудудлар ичида Тошкент шаҳри (43,4) ва Хоразм вилояти (43,5) пешқадам.

Тадбиркорлик зичлиги (1000 аҳолига тўғри келадиган субъектлар сони) мамлакат миқёсида бир маромда ўсиши кузатилмоқда. Тошкент шаҳри ва Хоразмдаги юқори кўрсаткичлар бозор инфратузилмаси, хизматлар сектори улуши ва аҳоли жипслиги билан изоҳланади. Энг паст кўрсаткич Сурхондарё вилоятида (24,3) қайд этилган.

Ҳудудлар кесими (1000 аҳолига)

  • Хоразм вилояти — 43,5;
  • Тошкент шаҳри — 43,4;
  • Сирдарё вилояти — 37,7;
  • Бухоро вилояти — 37,5;
  • Навоий вилояти — 36,2;
  • Андижон вилояти — 36,0;
  • Жиззах вилояти — 34,6;
  • Тошкент вилояти — 31,0;
  • Самарқанд вилояти — 29,4;
  • Наманган вилояти — 28,5;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 28,0;
  • Фарғона вилояти — 27,6;
  • Қашқадарё вилояти — 26,1;
  • Сурхондарё вилояти — 24,3.

Республика ўртача кўрсаткич 1000 аҳолига 32,1 тадбиркорлик субъекти. Етакчилар: Хоразм (43,5), Тошкент шаҳри (43,4). Энг паст кўрсаткич: Сурхондарё (24,3).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид