Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида 40 та замонавий автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасини барпо этиш режалаштирилмоқда. Тегишли манзилли рўйхат халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, пойтахтнинг турли туманларида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланган.
Унга кўра, Сергели, Бектемир, Чилонзор, Янгиҳаёт, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Олмазор, Учтепа ва Юнусобод туманларида жами 40 та замонавий автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ташкил этилади.
Лойиҳалар 10 йиллик давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, қарор доирасида Олмазор ва Чилонзор туманларида замонавий фудкорт, спорт майдончалари ҳамда автотураргоҳларни ўз ичига олган мажмуаларни барпо этиш бўйича лойиҳалар ҳам тасдиқланган.
Мутасаддиларга мазкур объектларни шаҳарсозлик нормалари ва амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.