Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январдан тиббиётда «халқ баҳоси» тизими жорий этилади
Президент инсонларнинг талаб ва эҳтиёжлари ўзгарганини таъкидлаб, ноябр–декабр ойларида қаттиқ тайёргарлик кўрилиб, январдан тиббиётда фуқароларнинг бевосита баҳосини эшитадиган тизим йўлга қўйилишини маълум қилди. 26 та марказ директори ҳамда вилоят–туман раҳбарлари бир ойлик аниқ режалар асосида ишлашга ўтади.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, жамият дунёқараши ва эҳтиёжларидаги туб ўзгаришлар тиббиётда ҳам сифатни ошириш, замонавий ёндашувларни жорий этишни талаб қилмоқда. Шу боис ноябр–декабрда тайёргарлик кучайтирилади, январдан эса «халқ баҳоси»ни мунтазам эшитиб бориш механизми ишга туширилади.
Унга кўра, 26 та республика маркази директорлари, шунингдек вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари ҳамда оилавий поликлиника мудирлари бир ойлик аниқ режа билан ишлайди.
Ушбу раҳбарлар ТВ ва ижтимоий тармоқларда мунтазам чиқиб, зиммасидаги вазифаларни, ҳудудларда кўп учраётган касалликларни ва уларни қандaй камайтириш бўйича режаларини жамоатчиликка очиқ эълон қилади.
Аҳолига соғлиқни асраш, вақтида тиббий кўрикдан ўтиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик ҳақида мунтазам мурожаатлар уюштирилади.
Марказ раҳбарлари ўз йўналиши бўйича энг оғир туман ва маҳаллага бориб, бир ой қолади, касалликлар сабабларини ўрганиб, Ечим ишлаб чиқади ва жойлардаги шифокорларга амалий ўқув ўтказади.
Кутилишича, ушбу чора–тадбирлар тизимнинг шаффофлиги ва жавобгарлигини кучайтиради, профилактика ҳамда бирламчи бўғин самарадорлигини сезиларли оширади.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
08:44 / 24.02.2026