Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Букер мукофоти 2025: Дэвид Салэй ғолиб бўлди
Канада–Венгрия–Британия ёзувчиси ҳисобланувчи Дэвид Салэй “Тана” романи учун Букер мукофотига сазовор бўлди. Асарда мардлик, табақавий фарқлар ва ҳокимият мавзулари ўрганилади.
Фото: Kirsty Wigglesworth/AP
2025 йил 11 ноябр куни Лондондаги ҳакамлар ҳайъати раиси, ирланд драматурги Родди Дойл тегишли маросимда Салэйни “Тана” (Flesh) асари учун мукофот олганини маълум қилди.
52 ёшли ёзувчининг ижодий фаолиятидаги олтинчи романда Иштван исмли ёш венгер — ишчи синф вакили — ҳарбий хизматдан сўнг ватанидан Лондонга кўчиб, у ерда бадавлат одамларга хизмат қилиш учун ишга жойлашиши ҳикоя қилинади.
Муаллифнинг айтишича, китоб “замонавий Европа ва уни тавсифлайдиган маданий-иқтисодий фарқлар” ҳақида.
Қисқа рўйхатда Салэй билан бирга яна беш муаллиф бор эди: уч америкалик — Бенжамин Марковитс (The Rest of Our Lives), Сюзан Чой (Flashlight) ва Кэти Китамура (Audition); шунингдек, британ ёзувчиси Эндрю Миллер (The Land in Winter) ва ҳинд ёзувчиси Киран Десаи (The Loneliness of Sonia and Sunny).
Салэй 2016 йилда ҳам All That Man Is асари билан Букерга номзод бўлган.
Букер мукофоти 1969 йилдан бери топширилади. 2014 йилдан буён Буюк Британияда нашр этилган ҳар қандай инглиз тилидаги асар мукофотга даъвогар бўлиши мумкин. Мукофот миқдори 50 минг фунт стерлинг (тахминан 57 минг евро).
2024 йилда Букерни британиялик ёзувчи Саманта Харви “Орбитада” романи учун қўлга киритган — асарда Халқаро космик станциядаги олти астронавт ҳаётининг бир куни тасвирланган.
Мавзуга оид
08:42 / 03.03.2025
Ёзувчи Шодмон Отабек вафот этди
16:31 / 13.11.2024
Саманта Ҳарви космонавтлар ҳақидаги романи учун Букер мукофотига сазовор бўлди
16:36 / 23.07.2024
Халқ зиёли бўлиши учун болалар китоб ўқиши керак – ҳукумат бунда қандай иштирок этади?
12:19 / 13.01.2024