Ўзбекистон | 12:19 / 12.11.2025
896
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон–ЕХҲТ мулоқоти: журналистлар малакасини ошириш режалаштириляпти

ТИВ ўринбосари Музаффар Мадраҳимов ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказиб, медиасаводхонлик ва журналистлар ҳамда матбуот котиблари учун халқаро экспертлар иштирокида тренинглар ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

Фото: "Дунё" АА

ТИВ маълумотича, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ва унинг институтлари, жумладан ОАВ эркинлиги бўйича вакиллик билан ҳамкорлиги янги сифат босқичига чиқди. Томонлар ўзаро манфаатли йўналишларда шерикликни кенгайтириш, медиасаводхонликни ошириш, давлат идоралари матбуот хизматлари ва ОАВ ходимлари учун ўқув курслари ва тренингларни йўлга қўйишга тайёр эканини билдирди.

Ташриф доирасида Ян Брату 13–14 ноябр кунлари Тошкентда ўтадиган “ОАВнинг хабардор ва барқарор жамият учун ҳаётий салоҳиятини таъминлаш” мавзусидаги 25-Марказий Осиё медиа-конференциясида иштирок этади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид