Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Темирйўлни 5 йилда қуриб битказамиз” – Қирғизистон транспорт вазири
Kun.uz билан гаплашган Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазирига кўра, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли 5 йил ичида тўлиқ қуриб битказилади. Келишувга мувофиқ лойиҳани учала давлат ҳам молиялаштиради. Асосий пудратчи эса Хитойнинг “China railways” компанияси.
Марказий Осиёнинг энг муҳим инфратузилмаларидан бири бўладиган – Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши шу йилнинг июлидан бошланган. 2024 йил ёзида эса уч давлат ҳукумати қурилиш бўйича асосий ҳужжатни қабул қилганди. Ушбу темирйўл Хитойнинг ғарбий ҳудудларини Қирғизистон орқали Ўзбекистон билан боғлайди. Бу лойиҳа эса “Бир камар, бир йўл” ташаббусининг энг муҳим тармоқларидан бўлади.
Умумий узунлиги 450 километр бўлувчи темирйўл қурилишига тахминан 5-6 млрд доллар сарфланади. Бироқ қайси давлат қанча тикиши ҳозирча аниқ билдирилмаган. Расмийларга кўра, молиялаштириш Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳамда халқаро молия ташкилотлари маблағлари эвазига амалга ошмоқда. 12 ноябр куни Тошкентдаги САССА+ ҳамда Марказий Осиё транспорт вазирлари учрашувида қатнашган Қирғизистон транспорт вазири Абсаттар Сиргабаев ҳам буни тасдиқлади. Темирйўлни 5 йилда тўлиқ битказамиз, дейди у.
“Бугунги кунга келиб, бу лойиҳа бўйича ишлар бошлаб юборилган. Биз қурилишни бошладик. Аввало Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича бош пудратчини аниқлаб олдик. Ҳозир қурилишни Хитой томони олиб бормоқда. Бош пудратчи — “Чина Раилвайс” компанияси бўлди. Бугунги кунда молиялаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиб бўлганмиз. Биз ўз тарафимиздан тегишли улушни молиялаштириб бўлдик. Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой томонлари ҳам ўз улушларини молиялаштирмоқда. Айни вақтда қурилиш ишлари ўз маромида кетяпти”.
-Бу лойиҳа тахминан қачон якунланади?
“Лойиҳа 5 йилдан сўнг якунланади”, дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, темирйўл Хитойдан Ўзбекистон, Эрон, Туркий ава Европага юк ташиш масофасини 900 кмга, вақтини эса 7-8 кунга қисқартиради. Марказий Осиёни Россия транзитига қарамликдан қисман озод этади. Ўзбекистоннинг эса халқаро логистика марказига айланишига имкон яратади.
Шоҳрух Мажидзода тайёрлади.
Мавзуга оид
09:20
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
10:00 / 01.12.2025
Қирғизистондаги сайловлар: Жапаровга содиқ номзодлар деярли барча округда ғалаба қозонди
17:04 / 30.11.2025
Мухолифатчилар ҳибсга олиниши ва энергетика инқирози. Қирғизистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари қандай шароитда ўтмоқда?
11:20 / 30.11.2025