Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар қаришни тезлаштирувчи кутилмаган омилни аниқлашди
Тадқиқот муаллифи профессор Жозеф Алленнинг сўзларига кўра, ота билан зиддият ўсмирларда стрессни кучайтиради ҳамда юрак-қон томир ва иммун тизимларига салбий таъсир кўрсатади.
Фото: Жон ДиЖулио
Виргиния университети олимлари отаси билан тез-тез зиддиятга борган ва тенгдошлари билан кўп низолашган ўсмирларда биологик қариш тезлашиши мумкин, деган хулосага келишди.
Ўн етти йил давом этган ва 123 нафар ўсмирда олиб борилган тадқиқотда маълум бўлишича, 13-20 ёшида отаси билан кескин муносабатда бўлган ва дўстларига нисбатан агрессив кайфиятда бўлган ўсмирларда 30 ёшга бориб биологик қариш жараёни кўпроқ юз бериши аниқланган.
Организм ҳолатини баҳолаш учун олимлар холестерин даражаси, қон босими, қондаги қанд миқдори, оқсиллар ўз ичига олган кўрсаткичлардан фойдаланишган. Текширувларда айнан зиддиятлар, айниқса, оталар билан келишмовчиликлар қаришни тезлаштириши маълум бўлган.
Тадқиқот муаллифи профессор Жозеф Алленнинг сўзларига кўра, ота билан зиддият ўсмирларда стрессни оширади ҳамда юрак-қонтомир ва иммун тизимларига салбий таъсир кўрсатади.
Олимлар ўсмирлик давридаги зиддиятли муносабатлар нафақат руҳий муаммо, балки узоқ умр кўришга салбий таъсир кўрсатувчи омил эканлигини таъкидлашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, оила ва атрофда дўстона муҳитнинг яратилиши эрта қаришнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Мавзуга оид
18:30 / 30.11.2025
Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот станцияси иш бошлади
02:39 / 21.11.2025
Олимлар қаришни секинлаштирадиган иммун ҳужайраларни аниқлашди
07:16 / 20.11.2025
Инсон фаолияти туфайли Ернинг айланиш ўқи 80 смга силжигани аниқланди
07:50 / 27.10.2025