Ўзбекистон | 11:12 / 17.11.2025
4235
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат +19…+22 даража атрофида бўлади. Чоршанбадан ҳаво бироз пасайиб (+15…+18), баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ҳам ёғиши мумкин. Кечалари ҳарорат +3…+8 даражани ташкил этади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда ҳафтанинг ўрталарига бориб ҳарорат сезиларли бўлмаган даражада пасаяди ва республика ҳудудининг асосий қисмида +15…+18 даража атрофида бўлади.

Ўзгидромет хабарига кўра, душанба ва сешанба кунлари ҳарорат кундузи +19…+22 даража атрофида бўлади. Чоршанбадан эса ҳарорат асосан кечалари +3…+8 даражани ташкил этади.

Бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 1920 ноябр кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

Шарқдан бироз майин шамол эсиб туради.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 1718 ноябр кунлари кундузги вақтларда +19…+21 даражагача кўтарилади, 1921 ноябр кунлари кундузи ҳарорат +16…+18 даража атрофида бўлади, кечалари +6…+8 даражагача пасаяди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид