Жаҳон | 07:17 / 19.11.2025
19772
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон тарихидаги энг йирик империялар ягона вақт харитасида

Дунёнинг барча энг йирик империяларини битта вақт шкаласида кўрсатиш. Айнан шундай вазифани ўз олдига қўйган World GeoHistogram — АҚШдаги Мичиган университети қошида ишлаб чиқилган ўқув лойиҳаси.

Фото: Getty Imagеs

World GeoHistogram география ва тарихни ягона визуал тизимга бирлаштиради, унда империяларнинг юксалиши ва қулаши намоён этилган.

Диаграмма дунёнинг йирик географик минтақаларига мос келадиган вертикал устунлардан иборат (Америка, Европа, Африка, Яқин Шарқ, Марказий ва Жанубий Осиё, Шарқий Осиё, Океания). Вертикал ўқ — бу вақт, у шундай кўринишда берилганки, замонавийликка яқин даврларга кўпроқ жой ва визуал "оғирлик" ажратилган.

Ушбу вақт харитасига тарихдаги энг йирик империялар жойлаштирилган. У ерда ҳар бир империянинг кўламини ва тахминий ҳудудини кўриш, шунингдек улар ўртасида тарихни яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган параллеллар ўтказиш мумкин.

Бу шкаладан чиқариб олиш мумкин бўлган сюжетлар сони деярли чексиз — чунки у инсоният тарихи тўла-тўкис қамраб олинган ҳолда тузилган.

Бироқ World GeoHistogram — фойдали соддалаштириш бўлса-да, унинг тузилиши мажбурий равишда "йирик империя" моделига тўғри келмайдиган кўплаб жамиятларни четда қолдиради. Марказлашган давлатга, ёзувга ёки ҳудудлар устидан катта назоратга эга бўлмаган цивилизациялар — Америка, тропик Африка, Океания ва Арктиканинг кўплаб маҳаллий маданиятлари — унда деярли акс этмаган. Шунингдек, нуфузли кўчманчи бирлашмалар ва минтақавий шаҳар-давлатларга ҳам деярли эътибор берилмаган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид