Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус кийимдаги фирибгарлар аҳолини пул тўлашга мажбурламоқда — ФВВ
Ижтимоий тармоқларда ўзини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими сифатида кўрсатаётган, махсус кийимдаги шахслар аҳолидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик баҳонасида пул талаб қилаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда. ФВВ бу шахсларнинг вазирликка ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда махсус кийим кийган айрим шахслар ўзини гўёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ходимлари сифатида таништириб, фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун пул тўлашни талаб қилаётгани акс этган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу шахсларнинг расмий равишда вазирликка ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қатъий таъкидлади.
Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз:
дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш;
ФВВнинг (95) 772-10-50 ишонч телефонига қўнғироқ қилиб хабар бериш сўралади.
Вазирлик фуқароларни ҳушёр бўлишга, ҳар қандай тўлов талабларининг қонунийлигини текширишга ва ўзини давлат идораси ходими сифатида таништираётган ҳар қандай шахсдан расмий гувоҳнома ва ҳужжатлар талаб қилишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
16:58 / 02.06.2026
Юқори Чирчиқда қувурга тушиб кетган 5 ёшли бола қутқариб қолинди
11:55 / 25.05.2026
Тошкент вилоятида тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
22:04 / 23.05.2026