Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда махсус кийим кийган айрим шахслар ўзини гўёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ходимлари сифатида таништириб, фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун пул тўлашни талаб қилаётгани акс этган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу шахсларнинг расмий равишда вазирликка ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қатъий таъкидлади.

Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз:

дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш;
ФВВнинг (95) 772-10-50 ишонч телефонига қўнғироқ қилиб хабар бериш сўралади.

Вазирлик фуқароларни ҳушёр бўлишга, ҳар қандай тўлов талабларининг қонунийлигини текширишга ва ўзини давлат идораси ходими сифатида таништираётган ҳар қандай шахсдан расмий гувоҳнома ва ҳужжатлар талаб қилишга чақирмоқда.