Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш фош этилди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда хонадонда яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб келган фуқаро фош этилди. 300 литр ёғ ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида фуқаро М.М. томонидан Шаҳрисабз туманидаги “Лолистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган хонадонида яширин цех ташкил этилгани аниқланди. У ерда қўлбола усулда истеъмолга мўлжалланган ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келгани фош этилди.
Кўрик вақтида жами 300 литр истеъмолга яроқсиз ёғ ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган бошқа маҳсулот ва ашёлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 186–2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:13 / 24.03.2026
Шаҳрисабз туманида қор кўчкиси кузатилди
11:05 / 20.06.2025
«Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин» — президент Шаҳрисабздаги агротуризм мажмуаси ҳақида
10:56 / 20.06.2025
Ҳисоракда 1,5 млн долларга кичик ГЭС қурилди
17:58 / 08.11.2024