Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда 1-ўринга чиқди
20 ноябр куни Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосидаги PM2,5 майда дисперс заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрдан 3,4 баравар юқори қайд этилди. Аҳоли ва меҳмонларга очиқ ҳаводаги фаолиятини чеклаш ва ниқоб тақиб юриш тавсия этилди.
Халқаро ҳаво сифати индекси (IQAir) томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, 20 ноябр куни Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда 1-ўринни эгаллади.
Пойтахтда ҳаво сифати индекси 20 ноябр куни кундузи 250 бирликни ташкил этди ва соат 18:23га келибгина, ҳаво ифлослиги бўйича рейтингда ўз ўрнини Лоҳур шаҳрига “бўшатиб берди”.
Соат 18:25 ҳолатига энг юқори учликда қуйидаги шаҳарлар қайд этилди: 1-ўрин – Лоҳур, 2-ўрин – Тошкент ва 3-ўрин – Деҳли.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай кўрсаткич соғлиқ учун хавф туғдириб, айниқса болалар, кексалар ва сурункали касаллиги бор шахслар учун хавф даражасини оширади.
20 ноябр куни соат 09:00 ҳолатига кўра автоматик мониторинг станциялари маълумотларига асосан, Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосидаги PM2,5 майда дисперс заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрдан 3,4 баравар юқори қайд этилди. Аҳоли ва меҳмонларга очиқ ҳаводаги фаолиятини чеклаш ва ниқоб тақиб юриш тавсия этилди.
Мавзуга оид
17:12
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41
Бельгия Тошкентда элчихона очади
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
16:14 / 04.06.2026