Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайди: PM2,5 меъёрдан 3,4 баравар ошди
2025 йил 20 ноябр куни соат 09:00 ҳолатига кўра автоматик мониторинг станциялари маълумотларига асосан, Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосидаги PM2,5 майда дисперс заррачалар миқдори рухсат этилган меъёрдан 3,4 баравар юқори қайд этилди. Аҳоли ва меҳмонларга очиқ ҳаводаги фаолиятини чеклаш ва ниқоб тақиб юриш тавсия этилмоқда.
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши бўйича автоматик мониторинг станциялари 2025 йил 20 ноябр куни соат 09:00 ҳолатига қуйидаги кўрсаткичларни қайд этди:
- PM10 майда дисперс заррачалар миқдори — 299 мкг/м³, бу рухсат этилган меъёр (300 мкг/м³)дан ошмаган;
- PM2,5 майда дисперс заррачалар миқдори — 202 мкг/м³, бу эса рухсат этилган меъёр (60 мкг/м³)дан 3,4 баравар юқори.
Таъкидланишича, кўрсаткичларнинг кескин ошишига ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатган. Ҳароратнинг кескин ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бу эса майда заррачаларнинг пастки қатламда тўпланиши ва атмосфера ҳавосида уларнинг концентрацияси ошишига олиб келади.
Масъул идоралар мамлакат аҳолиси ва Тошкент меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўрамоқда. Жумладан:
- очиқ ҳавода бўлишни, айниқса узоқ вақт юриш ва жисмоний фаолликни чеклаш;
- ташқарига чиққанда, айниқса болалар, кексалар ва юрак-қон томир ҳамда нафас йўллари касалликларига чалинган фуқароларга ниқоб тақиб юриш;
- имконият борича ёпиқ биноларда бўлиш ва эшик-ромларни маҳкам ёпиш.
Ҳаво сифати кўрсаткичлари юзасидан қўшимча маълумот ва расмий тавсиялар мутасадди идоралар томонидан эълон қилиб борилади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026