Иқтисодиёт | 12:35 / 24.11.2025
2090
1 дақиқада ўқилади

Кўмир қазиб олиш ҳажми ошди: 10 ойлик кўрсаткич эълон қилинди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонда кўмир, газ ва нефт қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ошган. Шу билан бирга, нефт-газ ва машинасозлик тармоқларида ҳам қатор асосий маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўрсаткичларида ўсиш қайд этилди.

Фото: Kun.uz

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 ойида мамлакатда 6,5 млн тонна кўмир қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 млн тоннага кўпдир.

Шу билан бирга, айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича қайд этилган:

  • автомобил бензини – 974,7 минг тонна;
  • дизел ёнилғиси – 978,1 минг тонна;
  • нефт – 547,3 минг тонна;
  • табиий газ – 35,5 млрд куб метр;
  • газ конденсати – 930,9 минг тонна;
  • автомобил двигателлари – 200 679 дона;
  • юк автомобиллари – 3 573 дона;
  • енгил автомобиллар – 370 000 дона.

Кўмир, газ ва нефт қазиб олиш, шунингдек, нефт-газ маҳсулотлари ҳамда автомобил саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг ошгани саноат тармоқларида фаоллик сақланаётганидан далолат бермоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид