Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайси шаҳарларда квартира нархи осмонда? Дунёдаги энг қиммат уй-жой харитаси
Дунёдаги айрим шаҳарларда квартирa нархи аҳолининг катта қисми учун ҳанузгача етиб бўлмас даражада юқори. Инфографика қайси шаҳарларда энг қиммат кўчмас мулк жойлашганини яққол кўрсатиб беради.
Фото: ЦИАН
2025 йилда турар жой мажмуалари (кондоминиумлар)даги квартиралар нархи жуда баландлигича қолмоқда, айниқса ривожланган иқтисодий марказларда. Дунё бўйича энг қиммат кўчмас мулкка эга топ-10 шаҳар рўйхатига бешта Швейцария шаҳри кирган.
Numbeo маълумотларига кўра, рўйхатнинг биринчи ўрнини Ҳонгконг эгаллаган. У ерда квартиранинг ҳар бир квадрат метри ўртача 25 339 долларга тушади. Шаҳар ушбу кўрсаткич бўйича ўз пешқадамлигини анча вақтдан бери сақлаб келмоқда. Ер майдонининг чекланганлиги, аҳоли зичлигининг юқорилиги ва мегаполиснинг молиявий ҳаб сифатида жозибадорлиги нархларнинг юқори бўлишига ҳисса қўшади.
Иккинчи ва учинчи ўринларни Швейцария шаҳарлари — Цюрих ва Лозанна эгаллади. У ерда квартиралар квадрат метри мос равишда ўртача 24,8 минг ва 22,9 минг доллар туради.
Тўртинчи ўриндан Осиёдаги яна бир йирик мегаполис — Сингапур жой олган (квадрат метрига 22,5 минг доллар). Кейин эса амалда Швейцария пойтахти ҳисобланган Берн келади (квадрат метрига 22,2 минг доллар).
Биринчи ўнталикдан Женева, Сеул, Базел, Тел-Авив-Яффо ва Лондон ҳам ўрин олган. Ню-Йорк топ-20 таликка кирган АҚШдаги ягона шаҳардир. У 11-ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
16:26 / 02.10.2025
Бир хонали уй-жой ижараси энг қиммат шаҳарлар маълум қилинди
12:37 / 10.03.2025
Ўзбекистон фуқароси қарийб 5,1 млн долларга Сеулдан квартира сотиб олди
12:29 / 10.03.2025
Квартирасида ёлғиз вафот этаётган кексалар – уларни ким топиб олади?
18:43 / 01.05.2024