Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ChatGPT одамларнинг маълумот излаш усулини ўзгартирди
Бугунги кундаги энг катта ўзгариш - ChatGPT ахборот олишнинг янги усулига айланди. 2025 йил охирига келиб ундан ҳафтасига 800 миллион одам фойдаланмоқда.
Фото: Getty images
Бир неча йил олдин, агар одам бирор масалани тушуниши керак бўлса, у учта усулдан бирини танларди: қидирув тизимида сўров киритиш, ўргатувчи видеоларни қидириш ёки овозли ёрдамчидан сўраш. Ҳозир кўпчилик бошқа нарсадан фойдаланади: чат-бот очиб, ундан сўрайди.
Бугунги кундаги энг катта ўзгариш - ChatGPT ахборот олишнинг янги усулига айланди. 2022 йил 30 ноябрда ишга туширилганидан бир неча ой ўтгач, ушбу чат-бот фойдаланувчилари сони ҳафтасига 100 миллионга етди, 2025 йил охирига келиб эса бу рақам 800 миллионга тенг бўлди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одамларнинг хулқ-атвори ҳақиқатан ҳам ўзгармоқда. Pew Research Center томонидан 2025 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, катта ёшли америкаликларнинг 34 фоизи ChatGPT’дан фойдаланган. Бу 2023 йилга нисбатан қарийб икки баробар кўп. 30 ёшгача бўлганлар орасида уни кўпчилик – 58 фоизи синаб кўрган. AP-NORC сўрови шуни кўрсатдики, АҚШда сунъий интеллектдан фойдаланадиган катталарнинг қарийб 60 фоизи маълумот излаш учун нейрон тармоқларга мурожаат қилади. 30 ёшгача бўлганлар орасида бу 74 фоизни ташкил этади.
Анъанавий қидирув тизимлари (Google ва бошқалар) ҳали ҳам ишлатилмоқда, аммо ChatGPT пайдо бўлиши билан бу қидирув усули сезиларли даражада ўзгарди. Энди одамлар биринчи навбатда ёрдам сўраб мурожаат қиладиган восита - бу чат-бот.
Ва бу ажабланарли эмас: чунки одамлар илгари қидирув тизимларига берган саволларга ChatGPT тезроқ ва тушунарлироқ жавоб беради. Энди ҳаволаларни кўриб чиқиш ва ҳар бир саҳифага киришнинг ҳожати йўқ - шунчаки «ёрдамчи» ёзган нарсаларни ўқиб, жавоб олиш мумкин.
Мавзуга оид
21:03 / 04.12.2025
ChatGPT ичида реклама пайдо бўлди, ҳатто премиум обуначилар ҳам уни кўряпти
07:28 / 04.12.2025
Маск: сунъий интеллект одамларни иқтисодий меҳнат заруратидан озод қилади
15:49 / 03.12.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект учун этик меъёр ва қоидалар жорий этилади
21:13 / 01.12.2025