Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир неча марта судланган ҳоким ёрдамчиси 2 минг доллар билан ушланди
Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони мансабдор танишлари орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, бу “хизмати” эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилгани маълум бўлди.
Фото: ДХХ
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси сўралган пулни ўз танишлари орқали олган вақтида ушланиб, унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Маълумотга кўра, ушбу шахс муқаддам бир неча маротаба судланган бўлиб, қилмишларидан тегишли хулоса чиқармаган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:59 / 14.12.2025
Сурхондарёда божхона ходими, Наманганда кадастр бўлими бошлиғи пора билан ушланди
10:00 / 14.12.2025
Нақдсиз савдо талаби, метанга чеклов ва коррупцияга қарши кластер — ҳафта дайжести
11:12 / 11.12.2025
Тошкентда солиқ инспекторлари 10 миллион сўм пора олган пайтида ушланди
20:51 / 10.12.2025