Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Касбий таълим дастурлари 6 йўналиш ва 31 мезон асосида баҳоланади
Адлия вазирлиги «Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди. Янги тартибга кўра, касбий таълим дастурлари 6 йўналиш бўйича 31 мезон доирасидаги 163 та индикатор асосида баҳоланади.
Адлия вазирлиги томонидан “Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3717, 2025 йил 1 декабр).
Идоравий ҳужжатга мувофиқ, касбий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича 163 та индикатор қўлланади.
Янги тизимда:
- 8 та (4,9 фоиз) мажбурий индикатор – масалан, масъул таркибий тузилмани ташкил этишнинг аниқ режаси мавжудлиги, талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланганлик ва бошқалар;
- 155 та (95,1 фоиз) умумий индикатор – фан мазмунига мос хорижий адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, спорт зали ёки спорт майдончалар мавжудлиги кабиларни ўз ичига олади.
Барча индикаторлар «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади. Бунда:
- индикаторларнинг 50 фоизгача «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас»;
- 50 фоиздан 60 фоизгача «мувофиқ» бўлса – «қисман мувофиқ»;
- 60 фоиз ва ундан ортиқ «мувофиқ» бўлса – мезон «мувофиқ» деб топилади.
Энг муҳими, агар мажбурий индикаторлардан бири “мувофиқ эмас” деб баҳоланса, умумий натижалардан қатъи назар, тегишли мезон «мувофиқ эмас» деб ҳисобланади. Бу эса касбий таълим сифатига қўйилаётган асосий талаблар қатъийлигини янада оширади.
Мавзуга оид
17:39 / 22.06.2026
Битирувчиларнинг лойиҳалари учун 5 миллион долларлик “Венчур жамғармаси” ташкил этилади
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
14:54 / 11.02.2026
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари миллий рейтинги жорий этилади
14:39 / 23.10.2025