Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пилот лойиҳа: Германия ўзбекистонлик ёшларни касбий таълимга жалб этмоқда
Германиянинг оммабоп Hannoversche Allgemeine Zeitung нашри Қуйи Саксонияdagi Bau ABC Меллендорф марказида 14 нафар ўзбекистонлик ёшлар дуал таълимни бошлагани ҳақида мақола эълон қилди. Лойиҳа доирасида улар бир пайтнинг ўзида назарий билим ва амалиётни ўзлаштириб, маҳаллий қурилиш корхоналари билан шартномалар асосида ишлайди.
Фото: Kathrin Götze
Ўзбекистонлик иштирокчилар дастлаб ватандГёте институтида немис тилини B1 даражасида ўзлаштирган. Шундан сўнг Bau ABC таклифи билан пилот лойиҳага жалб этилди ва Қуйи Саксониянинг тегишли қурилиш ташкилотлари билан дуал таълим шартномалари тузилди. Таълимнинг биринчи йилида марказда назарий ва амалий фанлар ўқитилади, кейинги босқичда ўқиш иш ҳаёти билан уйғун тарзда давом этади.
Марказ ўқитувчиси Андре Раутерберг мақолада ўзбек ёшларининг шижоати ва интизомини алоҳида таъкидлаб, улар Германия қоидаларига тез мослашаётганини ва топшириқларни ўз вақтида бажараётганини қайд этган. Нашр ватандош талабалар фикрини ҳам келтиради: 19 ёшли Оятилла Аҳмадалиев ўқиш ва яратилган шароитлардан мамнунлигини билдириб, касбий таълимни тугатгач соҳа бўйича ўқишни давом эттириш ва Германияда ишлаш нияти борлигини айтган.
Материалда қайд этилганидек, Германияга касбий таълим учун жалб этилаётган ўзбекистонликлар сони ортиб бормоқда. Бу жараёнда Papenburg ва Depenbrock каби йирик қурилиш компаниялари етакчи рол ўйнамоқда. Пилот лойиҳа натижаларига кўра, келгусида Ўзбекистондан янада кўпроқ ёшни жалб этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:47
Сўров: немислар ҳукумат ва пенсия тизимидан норози
08:40
Мерц АҚШга Россиянинг музлатилган активларини беришга қарши чиқди
16:30 / 04.12.2025
Берлин Украинага қурол-яроғ ёрдамини 200 млн долларга оширади
16:43 / 03.12.2025