Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулистондаги портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди
Президент топшириғига кўра, бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси ҳодиса сабабларини аниқлаш билан шуғулланади.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
2 декабр куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги «Uz Bek Family» корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли ёнғин юз берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, улардан 3 нафари вафот этган.
ФВВ хабарига кўра, жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳодиса сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бундай бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди.
Мавзуга оид
09:50
Гулистондаги портлашдан сўнг 3 киши қамоққа олинди
18:29 / 04.12.2025
Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганлар оиласига 100 млн сўмдан берилади
14:15 / 04.12.2025
Президент Гулистондаги газ портлашида жабрланганлар ҳолидан хабар олди
21:40 / 03.12.2025