Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаво ифлосланиши: 4 декабр куни ҳам РМ2,5 меъёрдан ошди
2025 йил 4 декабр куни соат 09:00 да олинган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри ҳавосида РМ10 заррачалар миқдори меъёр доирасида қолган, РМ2,5 эса рухсат этилган чегарадан 1,1 марта ошган. Кўрсаткичларнинг ўсишига ҳароратнинг кескин ўзгариши ва инверсия жараёни таъсир қилгани қайд этилмоқда.
2025 йил 4 декабр куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари маълумотларига биноан, Тошкент шаҳри ҳавосидаги кўрсаткичлар қуйидагича қайд этилди:
- РМ10 майда дисперсли заррачалар миқдори – 124 мкг/м³, бу рухсат этилган меъёр (РЕМ – 300 мкг/м³) доирасида;
- РМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори – 64 мкг/м³, бу эса рухсат этилган меъёрдан (60 мкг/м³) 1,1 марта ошган.
Таъкидланишича, кўрсаткичларнинг ошишига ҳароратнинг кескин ўзгариши ҳам таъсир кўрсатган. Бундай ҳолатда инверсия жараёни юзага келиб, майда заррачалар паст қатламда тўпланиб қолиши ва атмосфера ҳавосида уларнинг концентрацияси ошишига сабаб бўлади.

РМ2,5 нима ўзи?
РМ2,5 – диаметри 2,5 микрометргача бўлган жуда майда чанг заррачаларидир. Улар инсон сочининг қалинлигидан тахминан 25 марта кичик, шунинг учун нафас йўллари орқали осонликча ўпкага, ҳатто қон томирларигача кириб бориши мумкин.
Қаердан ҳосил бўлади?
Асосий манбалар:
- автомобил двигателлари ташламалари (айниқса, дизел);
- саноат корхоналари, иссиқхоналар ва иссиқлик электр станцияларидан чиқадиган тутун;
- кўмир маҳсулотлари;
- уй иситиш печкалари, филтрсиз қозонлар;
- қурилиш ишлари, очиқ ёнғинлар ва ҳ.к.
Нима учун хавфли?
РМ2,5 узоқ муддат юқори бўлса, у:
юрак-қон томир касалликлари;
нафас йўллари (бронхит, астма, ўпка касалликлари);
бош оғриғи, холсизлик, болаларда нафас қисиши каби муаммолар хавфини оширади.
Шунинг учун РМ2,5 кўрсаткичи меъёрдан ошганда ҳаво ифлосланиши даражаси жиддий ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:21 / 03.12.2025
Тошкентда ҳаво ифлосланиши: РМ2,5 миқдори меъёрдан 1,2 марта ошди
14:10 / 02.12.2025
“Сув сепиш билан иш битмайди” – Фарғона ҳавоси ҳамон ўта зарарли бўлиб қолмоқда
10:14 / 02.12.2025
Тошкент ҳавосида РМ2,5 меъёрдан 3,5 баравар юқори қайд этилди
20:19 / 01.12.2025