Жамият | 11:20 / 05.12.2025
3853
1 дақиқада ўқилади

Конституция куни муносабати билан неча кун дам олинади?

2025 йил 8 декабр — Ўзбекистон конституцияси қабул қилинган кун бўлиб, жорий йилда у ҳафтанинг душанба кунига тўғри келади. 

Байрам арафасида дам олиш кунлари бўйича қуйидаги тартиб амал қилади:

  • 6 декабр, шанба – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни ҳисобланади;
  • 7 декабр, якшанба – дам олиш куни;
  • 8 декабр, душанба – Ўзбекистон конституцияси куни муносабати билан расмий байрам ва дам олиш куни;
  • 9 декабр, сешанба – барча учун иш куни этиб белгиланган.

Шу тариқа, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун 6, 7 ва 8 декабр кунлари кетма-кет 3 кун дам олиш имконияти яратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид