Спорт | 23:18 / 06.12.2025
1430
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўйинни Мексикада, 2 ва 3-ўйинларни АҚШда ўтказади.

Фото: Getty Images

ФИФА ЖЧ-2026 тақвимини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини қуйидагича ўтказади:

1-тур

Ўзбекистон — Колумбия

18 июн, 08:00

Мехико, Мексика

2-тур

Португалия — Ўзбекистон

23 июн, 23:00

Хюстон, АҚШ

3-тур

Конго ДР/Ямайка/Янги Каледония — Ўзбекистон

28 июн, 05:30

Атланта, АҚШ

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид