Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ учун якуний таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 26 нафар футболчидан иборат таркибини эълон қилди. Жалолиддинов, Раҳмоналиев, Темиров ва Жиянов таркибдан тушиб қолди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий жамоанинг жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 26 нафар футболчидан иборат таркибини эълон қилди.
Каннаваро йиғинга олиб кетган таркибга киритилган Умарали Раҳмоналиев, Жасур Жалолиддинов, Руслан Жиянов ва Шерзод Темиров (барчаси олдинги чизиқ вакиллари) якуний рўйхатга кирмади.
Якуний таркибдан уч нафар дарвозабон, ўн нафар ҳимоячи, ўн нафар яримҳимоячи ва уч нафар ҳужумчи жой олди.

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев.
Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Рустам Ашурматов, Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Абдулла Абдуллаев, Авазбек Ўлмасалиев, Жаҳонгир Ўрозов, Беҳруз Каримов.
Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой, Отабек Шукуров, Жамшид Искандеров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов, Достонбек Ҳамдамов, Азиз Ғаниев, Аббосбек Файзуллаев, Шерзод Эсанов.
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Игор Сергеев, Азизбек Омонов.
Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро шогирдлари 1 июн куни Канадада мезбонларга қарши ўртоқлик учрашувида 0:2 ҳисобида ютқазиб, 6 ўйиндан буён давом этаётган мағлубиятсиз сериясини тўхтатди. Кейинги ўртоқлик учрашуви 8 июн куни Ню Йорк шаҳрида Нидерландия миллий жамоасига қарши ўтказилади.
Миллий жамоа ЖЧдаги дастлабки учрашувини 18 июн куни Тошкент вақти билан соат 8:00 да Мехикода Колумбияга қарши ўтказади. Кейинги рақиблар Португалия ва Конго ДР жамоалари бўлади.
Мавзуга оид
14:18
«Биринчи бўлимда кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим» – Каннаваро
12:05 / 26.05.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси илк мундиалда қатнашиш учун АҚШга жўнаб кетди
18:46 / 22.05.2026
Англия ЖЧ-2026 учун «ҳайратланарли» таркибни эълон қилди
18:37 / 22.05.2026