Жамият | 12:38 / 08.12.2025
2119
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ёнғин ва зилзила бўйича амалий-тактик машқлар ўтказилади

8 декабр куни соат 11:30 дан 18:00 гача пойтахтнинг Бектемир ва Учтепа туманларида жойлашган кўп қаватли уйлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар – ёнғин ва зилзила пайтидаги тўғри ҳаракатларни ўрганишга қаратилган амалий-тактик машқлар ўтказилади.

Фото: ФВВ

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотига кўра, жорий йил 8 декабр куни Бектемир тумани Ийк-Ота маҳалласи ҳамда Учтепа тумани 31-мавзесида амалий-тактик машғулотлар ташкил этилмоқда. Машқлар соат 11:30 дан 18:00 гача давом этади.

Ўқув-машғулотлар доирасида ёнғинларни барвақт олдини олиш, ёнғин ва зилзила вақтида аҳолининг тўғри ҳаракат қилиши, шунингдек, ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмалар синаб кўрилади.

Мазкур ҳудудларда ҳаракатланадиган ёки ижтимоий тармоқлар орқали амалий жараёнларга гувоҳ бўладиган фуқаролардан вазият юзасидан хавотирга тушмаслик сўралмоқда. Бош бошқарма маълумотига кўра, ўқув машғулоти вақтида барча хавфсизлик чоралари тўлиқ таъминланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид