Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интенсив боғдорлик учун уч йиллик дастур ва янги имтиёзлар жорий этилади
Ўзбекистонда интенсив боғдорликни ривожлантириш, эски боғ ва токзорларни янгилаш ҳамда мева-сабзавот экспортини ошириш мақсадида уч йиллик махсус дастур жорий этилади. Президент интенсив боғ барпо этаётган боғбон ва фермерлар учун қатор молиявий имтиёз ва қўллаб-қувватлаш механизмларини эълон қилди.
Маълумки, ишнинг кўзини биладиган деҳқонлар интенсив боғ яратиб, бир гектардан 50 минг долларгача ҳосил олмоқда. Шундан келиб чиқиб, бундай боғларни кескин кўпайтириш ва ерга муносабатни тубдан ўзгартириш муҳим экани таъкидланди.
Айни вақтда республикада 90 минг гектар эскирган ва кам ҳосилли боғ-токзорлар мавжуд. Эски боғлардан олинаётган ҳосил кўп ҳолларда гектарига 10 тоннага ҳам етмайди. Шу боис, янги боғ ва токзорларни ташкил этиш, мавжудларини янгилаш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинади.
Президент томонидан боғдорчилик хўжаликлари учун қуйидаги янгиликлар эълон қилинди:
- Агросаноатни ривожлантириш жамғармасидан интенсив боғ ташкил қилиш учун 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан, 14 фоизли кредит берилади;
- тадбиркорлик компанияси томонидан музлаткичли омбор қуриш учун кредит фоизининг асосий ставкадан ошган 8 фоизгача қисми қоплаб берилади;
- Савдони ривожлантириш компанияси сабзавот экспортчилари ва боғбонларга қадоқлаш харажатининг 50 фоизини компенсация қилади;
- сертификатланган кўчат сотиб олиш харажатининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан тўланади;
- мева турига қараб шпалерлар учун фермерларга ҳар гектар учун 20 минг сўмдан 70 минг сўмгача субсидия ажратилади.
Шунингдек, пахта ва ғаллада бўлгани каби мева-сабзавот йўналишидаги фермерлар учун ҳам арзонлаштирилган нархда минерал ўғит ва ёқилғи харид қилиш имконияти яратилиши белгиланди.
Ушбу чора-тадбирлар орқали боғдорлик ривожини янги босқичга олиб чиқиш, ички бозорни сифатли мева-сабзавот билан таъминлаш ва экспорт ҳажмини ошириш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
17:49 / 19.05.2026
Айрим педагогларга самолёт ва поезд чиптаси учун чегирма берилиши мумкин
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:38 / 08.04.2026
Муддатли ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга имтиёз ва кафолатлар берилади
10:31 / 30.03.2026