Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Академик Абдулла Убайдуллаев вафот этди
Тиббиёт соҳасидаги атоқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдулла Муҳаррамович Убайдуллаев 9 декабр куни 91 ёшида вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасидаги атоқли олим, академик Абдулла Убайдуллаев вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди.
Абдулла Муҳаррамович Убайдуллаев 1934 йил 20 мартда Тошкент шаҳрида туғилди. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент давлат тиббиёт институтида (ҳозирги Тошкент давлат тиббиёт университети) таълим олди. Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳридаги 1-клиник шифохонада фелдшер вазифасида бошлади. Кейинчалик Тошкент ва Москвада аспирантура ҳамда докторантурада ўқиб, номзодлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди. Илм-фан соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 2000 йилда эса ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
Абдулла Убайдуллаев қарийб 70 йиллик меҳнат фаолияти давомида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ассистенти, доценти, факултет декани, Республика фтизиатрия ва пулмонология илмий-тадқиқот институти директори, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази профессори каби масъул лавозимларда хизмат қилди.
Сил ва нафас олиш йўлларининг ноанъанавий касалликларини профилактика қилиш ва даволаш бўйича илмий тадқиқотларни амалга оширди, кўплаб монография, дарслик, ўқув қўлланмалар ёзиб, пулмонология ва аллергология йўналишлари бўйича Ўзбекистонда янги мактаб яратди.
Абдулла Убайдуллаев турли даврларда Ўрта Осиё пулмонологлари ассоциацияси президенти, «Марказий Осиё пульмонологлари хабарномаси» илмий журнали бош муҳаррири, Европа респираторлар жамияти, Сил ва нафас йўллари касалликлари халқаро иттифоқи аъзоси сифатида фаолият кўрсатди.
У «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони, «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025