Ўзбекистон | 15:29 / 12.12.2025
4619
1 дақиқада ўқилади

Экологик вазиятни яхшилаш: Файзобод ва Ҳасанбойда рейд ўтказилди

Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Тошкент туманидаги Файзобод, Калас ва Ҳасанбой маҳаллаларида экологик ўрганиш ва рейд тадбирлари ўтказилиб, айрим иссиқхоналарда қозонлар филтрсиз ишлаётгани ҳамда бу ҳолат атмосферага зарарли моддалар чиқарилишига сабаб бўлаётгани аниқланди.

Фото: gov.uz

Масъул ташкилотлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иштирокида вилоятнинг бир қатор ҳудудларида иссиқхоналар фаолияти бўйича ўрганишлар ташкил этилди. Рейд давомида Тошкент туманидаги Файзобод, Калас ва Ҳасанбой маҳаллаларида жойлашган иссиқхоналар кўриб чиқилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан зарур чоралар кўрилди.

Хусусан, ҳавони ифлослантиришга сабаб бўлаётган омиллар бартараф этилди, иссиқхона эгаларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан иссиқхона эгаларига экологик хавфсизлик талаблари, ёнилғидан тўғри фойдаланиш қоидалари, мажбурий фильтр қурилмаларининг стандартлари ҳамда чиқиндиларни белгиланган тартибда йўқ қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Атроф-муҳитга зарар етказаётган омилларни аниқлаш, экологик назоратни кучайтириш ва атмосферани ифлосланишдан муҳофаза қилишга қаратилган ҳамкорликдаги тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид