Ўзбекистон | 14:25
459
1 дақиқада ўқилади

Спорт ва кўнгилочар хизматлар: ҳудудлар кесимидаги янги статистика

2025 йилнинг январ–октябр ойларида республика бўйича спорт, кўнгилочар ва дам олишни ташкил этиш соҳасидаги хизматлар ҳажми 3,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоизга ўсган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида энг катта хизматлар ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган — 1 568,3 млрд сўм. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 547 млрд сўм ва Фарғона вилояти — 469,5 млрд сўм қайд этилган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида хизматлар ҳажми 223,5 млрд сўмни ташкил этган. Хоразм вилояти (149,3 млрд сўм) ва Қашқадарё вилояти (147,9 млрд сўм) ҳам нисбатан юқори кўрсаткичлар қаторида қайд этилган.

Бошқа ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар:

  • Андижон вилояти — 97,3 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти — 93 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти — 76,6 млрд сўм;
  • Навоий вилояти — 61,3 млрд сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 49,9 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти — 35,6 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 32,5 млрд сўм.

Энг паст кўрсаткичлар Қорақалпоғистон ва Сирдарё ҳудудларида қайд этилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид