Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 декабрда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғиши мумкин
“Ўзгидромет” 15 декабр учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, душанба куни қатор ҳудудларда қор ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳри
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.