Жамият | 12:11 / 16.12.2025
2433
1 дақиқада ўқилади

28 млн сўмлик жаримани “йўқ қилиб бериш”ни ваъда қилган юрисконсулт ушланди

Наманган вилояти Косонсой туманида электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича ҳисобланган 28,6 млн сўм жаримани бекор қилиб беришни ваъда қилган мансабдор шахс қўлга олинди. У 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косонсой тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Косонсой туман “Энергосавдо” бўлими юрисконсулти М.М. қўлга олинди.

Маълум қилинишича, у “Сойча” МФЙда яшовчи фуқаронинг хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолати юзасидан тузилган далолатномага асосан ҳисобланган 28,6 млн сўм жаримани “йўқ қилиб бериш” эвазига ўз хизмат хонасида 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид