Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аҳоли жон бошига бозор хизматлари ҳажми бўйича етакчи бўлди
2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ўртача 21,6 млн сўмни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди — 99,5 млн сўм.
Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ–октябр ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,2 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар қуйидагича қайд этилган: Қорақалпоғистон Республикасида — 13,2 млн сўм, Андижонда — 12 млн сўм, Бухорода — 15,9 млн сўм, Жиззахда — 12,4 млн сўм, Қашқадарёда — 11,4 млн сўм, Навоийда — 18,3 млн сўм, Наманганда — 13,3 млн сўм, Самарқандда — 13,9 млн сўм, Сурхондарёда — 9,3 млн сўм, Сирдарёда — 12 млн сўм, Тошкент вилоятида — 17,7 млн сўм, Фарғонада — 13,3 млн сўм, Хоразмда — 13,9 млн сўм.
Маълумотларда қайд этилишича, ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган — 99,5 млн сўм.
Мавзуга оид
16:06 / 13.02.2026
Ўзбекистон импортида Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчи
15:21 / 12.02.2026
Миллий статистика: 2025 йилда ўқиш учун хорижга чиқиш камайган
14:38 / 11.02.2026
Фаол корхоналар сони бир йилда 9 фоизга ошди
11:45 / 11.02.2026