Ўзбекистонда 2026 йил 1 январ ҳолатига 17 763 та кутубхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда жами 89,2 млн нусхада китоб ва журналлар мавжуд. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳудудлар кесимида кутубхоналар сони қуйидагича:
Самарқанд вилояти — 2 044 та;
Қашқадарё вилояти — 1 767 та;
Сурхондарё вилояти — 1 600 та;
Фарғона вилояти — 1 575 та;
Наманган вилояти — 1 477 та;
Тошкент вилояти — 1 446 та;
Тошкент шаҳри — 1 217 та;
Хоразм вилояти — 1 100 та;
Қорақалпоғистон Республикаси — 1 058 та;
Андижон вилояти — 1 058 та;
Бухоро вилояти — 1 049 та;
Сирдарё вилояти — 887 та;
Жиззах вилояти — 810 та;
Навоий вилояти — 675 та.
Республикада кутубхоналар сони 2025 йил 1 январдагидан (14 999 та) 2 764 тага кўпайган. Бироқ, шунга қарамай 4 та ҳудуд – Фарғона (-533 та), Жиззах (-58 та), Тошкент (-21 та) ва Андижон (-7 та) вилоятларида улар камайган.
Кутубхоналар кўпайиши бўйича Тошкент шаҳри (+516 та), Наманган (+586 та), Сурхондарё (+441 та), Хоразм (+412 та) ва Сирдарё (+361 та) вилоятлари етакчилик қилган.
Маълумот учун, ушбу кўрсаткичга республика ҳудудидаги барча кутубхоналар, таълим муассасалари, ташкилотларга қарашли ахборот-ресурс марказлари ҳамда ахборот-кутубхона марказлари киритилган.
Жаҳон шаҳарлари рейтинги: аҳоли учун энг кўп кутубхона қаерда?







