Жамият | 16:08 / 17.12.2025
1461
1 дақиқада ўқилади

Норвегия ва Латвияга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда хорижга ишга юбориш ҳамда виза расмийлаштириб беришни ваъда қилган икки нафар шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен

Маълум қилинишича, Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Ж.Т.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига Норвегияга ишга юборишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 84 млн сўм маблағни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ғ. фуқаро Э.Ж.нинг ишончига кириб, уни Латвияга бориши учун шенген визасини олиб бериш ва ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 700 АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид