Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎзМУ қошида Назарий физика институти ташкил этилади
Институт физика соҳасида ривожланган мамлакатларда олиб борилаётган тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари тўғрисида таҳлилий маълумотлар тайёрлайди.
«Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институти ташкил этилади.
Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:
- назарий физиканинг квант майдон назарияси, субатом физикаси, ночизиқли физика, гравитацион майдон назарияси, квант тармоқлар ва динамик тизимларнинг муаммолари бўйича илмий анжуманлар ташкил этиш;
- олий таълим ташкилотларида иқтидорли талабалар ва магистрантларни илмий фаолиятга жалб этиш орқали юқори салоҳиятли ёш назариётчи физикларни тайёрлашда олий таълим ташкилотларига кўмаклашиш;
- физика соҳасида ривожланган мамлакатларда олиб борилаётган тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари тўғрисида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
- бошқа илмий ташкилотлар, жамғармалар, ўқув муассасалари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун шартномалар тузиш;
- илмий тадқиқотлар соҳасида зарур ахборотларни, статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраш ва бепул олиш.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026