Ўзбекистон | 14:35
519
1 дақиқада ўқилади

Ҳукумат қарори: ижод мактабларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Ҳужжат ижод мактабларининг ҳуқуқий мақоми, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини назорат қилиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, ижод мактабларида таълим-тарбия жараёни 7–11-синфларда амалга оширилади. Шу билан бирга, синфлар тўлдирилишига оид талаб ҳам белгиланиб, бир синфда 20 нафардан ортиқ ўқувчи бўлишига йўл қўйилмайди.

Таълим жараёни 5 кунлик ўқув ҳафтаси асосида ташкил этилиши кўзда тутилган. Бироқ ижод мактаби Педагогик кенгашининг қарорига кўра, заруратдан келиб чиқиб 6 кунлик ўқув ҳафтасига ўтиш мумкин.

Қарор билан ижод мактаблари битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилиши қайд этилди. Шунингдек, ўқувчилар Агентлик томонидан тасдиқланган ўқув режасидаги фанлардан йиллик сумматив баҳолашдан муваффақиятли ўтганда, ижод мактаби директорининг буйруғи билан кейинги синфга ўтказилиши белгиланди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид