Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида йўл таъмири сабаб жамоат транспорти йўналишларига ўзгариш киритилди
Сергели туманидаги Дарёбўйи кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2025 йил 19 декабрдан бошлаб ишлар якунлангунига қадар ушбу кўча орқали ҳаракатланувчи айрим автобус йўналишларида вақтинчалик ўзгаришлар жорий этилди. Йўловчилардан қатновларни олдиндан режалаштириш сўралмоқда.
Фото: Тошшаҳартрансхизмат
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилишича, Дарёбўйи кўчасида таъмирлаш ишлари бошлангани сабаб 66-, 105-, 126-, 130- ва 144-сонли автобус йўналишларининг ҳаракат схемасида вақтинчалик ўзгаришлар амал қилади.
Хусусан, 66-, 126-, 130- ва 144-сонли йўналишлар ҳаракати вақтинча Нилуфар ва Нилуфар-2 кўчалари орқали амалга оширилади. Шу даврда ушбу йўналишлар Райҳон ва Райҳон-1 кўчалари орқали вақтинча ҳаракатланмайди.
Бундан ташқари, 105-сонли автобус йўналишининг сўнгги бекати вақтинча Нилуфар-3 кўчасида жойлаштирилади.
Мутасаддилар таъмирлаш ишлари давомида кўчаларда тирбандликлар юзага келиши эҳтимоли борлигини, шу сабабли йўналишларга қўшимча ўзгаришлар киритилиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, автобусларнинг ҳаракат вақти ва оралиқ вақти белгиланган жадвалдан узоқроқ бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
22:32 / 17.12.2025
Юнусобод ва Сергели туманларига янги ҳоким тайинланди
13:14 / 06.12.2025
Сергелида рул бошқарувини йўқотган BMW ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилди
18:42 / 05.12.2025