Жамият | 15:23 / 20.12.2025
6383
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорнинг тўйхона биносини қўлга киритганлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўтказган терговга қадар текширувда тўйхона биносини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, фуқаро Э.Ж. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, T.G. хусусий корхонаси раҳбари Д.К.нинг ишончига кирган. Улар корхонани МЧЖ сифатида қайта расмийлаштириб, уни 100 фоиз якка таъсисчи ва раҳбар сифатида ўз номи билан қайта рўйхатдан ўтказишга эришгани айтилмоқда.

Натижада тадбиркор Д.К.га тегишли тўйхона биноси фирибгарлик йўли билан қўлга киритилгани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид