Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабалар томонидан 9 ой ичида 500га яқин жиноят содир этилган
Олий таълим муассасалари ётоқхоналарига Face-ID камера ва турникетлар ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлса-да, ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаганлиги натижасида айрим олий таълим ташкилотларида ушбу тизим ўрнатилмаган.
Фото: ИИВ
Сенат ялпи мажлисида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ. Шариповга талабалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилди.
Унда сенаторлар томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳада ўз ечимини кутаётган масалаларга ҳам эътибор қаратилди.
Қайд этилишича, олий таълим муассасалари ётоқхоналарига талабалар кириш-чиқишини мониторинг қилишни рақамлаштириш мақсадида Face-ID камера ва турникетлар ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлса-да, ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаганлиги натижасида айрим олий таълим ташкилотларида ушбу тизим ўрнатилмаган.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида талабалар томонидан 487 та жиноят содир этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105 тага ёки 13 фоизга кам бўлса-да, олий таълим муассасаларида талабалар билан маънавий-маърифий ишларни олиб бориш ҳамда ота-оналар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйишга етарли эътибор қаратилмаганлиги сабабли талабалар ўртасидаги жиноятчилик тўлиқ бартараф қилинмаган.
Сенаторлар ёшларга яратилаётган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш лозимлиги ҳамда ёшларнинг жиноят содир этишининг олдини олиш билан бирга жиноятчиликка қарши курашиш лозимлиги ҳақида фикрлар билдирди.
Муҳокама якунида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
19:50 / 19.12.2025
Маҳаллий кенгаш ва ҳокимлар фаолиятига хос бўлмаган 8 та вазифа бекор қилинади
20:56 / 06.12.2025
Ўзбекистоннинг 38та олий таълим муассасаси халқаро рейтингда ТОП-1000 таликка кирди
21:36 / 05.12.2025
Талабалар учун қишки таътил 28 декабрда бошланади
14:12 / 24.11.2025