Миллий рейтинг Таълим сифатини таъминлаш агентлиги томонидан юритилади ҳамда давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари 4 та асосий тоифа бўйича баҳоланади.

Низомга мувофиқ, олий таълим ташкилотлари қуйидаги йўналишлар кесимида миллий рейтингга киритилади:

  • амалий фанлар;
  • тиббиёт фанлари;
  • ижтимоий-гуманитар фанлар;
  • ижод (спорт).

Белгиланган тартибга кўра, ҳар йили 1 ноябрга қадар ўтган йил якунлари бўйича миллий рейтинг натижалари эълон қилинади.

Шунингдек, ҳар йили 1 июнга қадар талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровнома, шу билан бирга халқаро экспертлар иштирокида халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома ўтказилади.

Миллий рейтингни ҳисоблашда жами 25 та индикатор қўлланилади. Уларнинг 5 таси умуммиллий сўровнома натижалари асосида аниқланади. Сўровнома натижалари инобатга олиниши учун олий таълим ташкилотидаги талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг камида 20 фоизи иштирок этиши талаб этилади.