Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
Германия ТИВ жорий йилда оилани бирлаштириш учун қарийб 102 мингта виза берган. Уларнинг ярмида Германияда яшайдиган хорижликларнинг турмуш ўртоқлари киришга рухсат олган. Энг кўп визалар турклар ва сурияликларга берилган.
Фото: Lisi Niesner/REUTERS
Ўтаётган йилда Германия Ташқи ишлар вазирлиги оилани бирлаштириш учун 100 мингдан ортиқ виза берган. Бу ҳақда 21 декабр, якшанба куни Welt am Sonntag газетаси идора маълумотларига таяниб хабар қилди.
Ноябр ойи охиригача бўлган маълумотларга кўра, бундай визалар сони 101 756 тани ташкил этган. Энг кўп визалар турклар (қарийб 15 минг виза) ва сурияликларга (13,1 минг) берилган, кейинги ўринларда ҳиндлар (қарийб 9,3 минг), Косово аҳолиси (7,1 минг) ва албанлар (тахминан 4,5 минг) келади.
Қарийб 44,5 минг ҳолатда ТИВ Германияда яшайдиган хорижликларнинг турмуш ўртоқларига виза берган. Германия фуқароларининг эр-хотинларига 16 мингдан ортиқ кириш рухсатномаси тақдим этилган. Шунингдек, ота-онаси ёнига Германияга кўчиб келган болалар 37 мингдан ортиқ виза олган. Болалари ёнига кўчиб ўтмоқчи бўлган ота-оналар учун Германия тахминан 3,5 мингта ҳужжат расмийлаштирган.
Оилани бирлаштириш учун энг кўп визани — 130 мингдан ортиқ — Германия 2023 йилда берган. 2024 йилда бу кўрсаткич бироз пасайган.
Бу йил ҳам бундай визалар сони камайишининг давом этишига сабаблардан бири — ёзда Бундестаг ҳимоя мақоми чекланган қочқинлар учун оилани бирлаштиришни тўхтатиб қўйгани. Қабул қилинган қонун лойиҳаси икки йилгача ҳар йили Германияга кўпи билан 12 000 нафар оила аъзосининг кириб келиш амалиётини тўхтатади. Шу билан бирга, оғир ҳолатлар учун истиснолар кўзда тутилган — масалан, болалар учун ёки оғир касалликлар бўлган ҳолатларда.
Қонун лойиҳасини таклиф этган ички ишлар вазири Александер Добриндт қабул қилинган чорани ноқонуний мигрант ташишга қарши кураш билан изоҳлаган эди. Унинг сўзларига кўра, агар қочқин мамлакатга бошпана олиш ҳуқуқисиз кирган бўлса ҳам, “бутун оила унинг ортидан келиб олиши мумкин” бўлган. Унинг фикрича, бу мигрантларни олиб ўтиш билан шуғулланувчи “жиноий тўдаларнинг бизнес-модели”ни қувватлаб келган.
Мавзуга оид
13:00
2025 йилда Германия осмонида 1000 та шубҳали дрон қайд этилди
14:53 / 20.12.2025
Украина учун янги кредит Германияга миллиардларга тушади
11:28 / 20.12.2025
ГФР разведкасига диверсиялар ва жавоб киберҳужумларига рухсат берилиши мумкин
10:43 / 20.12.2025